“Марғилонда устозлар мажбурий ишга жалб этилдими” сарлавҳали хабар юзасидан расмий муносабат

07.09.2021

Ижтимоий тармоқларда “Марғилонда устозлар мажбурий ишга жалб этилдими” сарлавҳали хабар https://www.youtube.com/watch?v=kjHvyVENlWA тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш давомида мажбурий меҳнат ҳолати аниқланмади, бироқ 15-сонли умумий ўрта таълим мактаби ходимларига нисбатан меҳнат қонунчилиги талаблари бузилган.

Мазкур ҳолат бўйича Марғилон шаҳар 15-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори в.в.бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми билан энг кам ойлик иш ҳаққининг 10 баробари миқдорида жарима қўлланилди.

Ҳурматли юртдошлар, меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, вазирликнинг 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилинг.