МАЛАКАНИ БАҲОЛАШДА ТУРКИЯ ТАЖРИБАСИ

26.12.2023

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Анқарада Туркия Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Ведат Ишикхан билан учрашди.

Учрашувда Туркиянинг касбий малакани баҳолаш тизими тажрибасини ўрганиш, икки давлат меҳнат инспекциялари салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда меҳнат миграция соҳасида келгусида амалга ошириладиган ишлар ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Маълумот учун айтиш жоиз, бугун Анқарада Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Ҳукуматлараро Комиссиянинг 7-йиғилиши бўлиб ўтди.