МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР “ЛУКОЙЛ”ГА ИШГА ЖАЛБ ҚИЛИНАДИ
04.10.2023
МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР “ЛУКОЙЛ”ГА ИШГА ЖАЛБ ҚИЛИНАДИ
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Россиянинг “Лукойл” компанияси Вице-президентлари Степан Гуржий ва Анатолий Москаленко ҳамда “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” масъулияти чекланган жамияти Бош директори Тимур Гайнаншин билан учрашди.
Ўзаро музокараларда нефт-газ соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш ва уларни Россиянинг “Лукойл” компаниясида сменали иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда вазир Беҳзод Мусаев компанияда ишлаш истагини билдирган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни муносиб меҳнат шароити билан таъминлаш икки томонлама келишувда бош мезон бўлишини таъкидлади.