“Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4939-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича учрашув бўлиб ўтди

08.09.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31-декабрдаги “Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4939-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда халқаро тажрибани жорий этиш ҳамда хорижий экспертларни жалб этиш бўйича тегишли мутассаддилар ҳамда ЮНЕСCОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари иштирокида амалий учрашув бўлиб ўтди.

Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири – Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш раиси Нозим Хусанов, вазирлик раҳбарияти ва мутассадди таркибий бўлинмалар бошлиқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбари – Улуғбек Ташкенбаев, инспекциянинг масалага алоқадор раҳбар ва ходимлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъуллари ва ЮНЕСCО нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этди.

Учрашув мобайнида 2021 йилнинг центябр ойида тармоқ кенгашлари, таълим муассасалари ва масалага алоқадор бошқа ташкилотлар учун “Рақобатбардош кадрлар тайёрлашда таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказиш режалаштирилди.