МАЛАКА ОШИРИШ РЕСПУБЛИКА КУРСЛАРИГА ЭКСКУРСИЯ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

04.11.2020

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курсларида, Сергели тумани халқ таълими бўлими раҳбарияти ва умумтаълим мактаблари директорлари учун ушбу таълим масканига экскурсия ташкил этилди.

Ташкилот раҳбари У.Султанов ва ўқув курслари ўқитувчилари экскурсия иштирокчиларига таълим маскани ва ўқув жараёнлари ҳақида маълумотлар бердилар.

Сергели туманида ишсиз ва битирувчилар бандлигини таъминлаш мақсадида, туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ҳафтада бир маротаба ушбу курсларга бандлиги таъминланмаган ёшлар ва 11-синф ўқувчилари учун экскурсиялар ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати