“Мактаб директори ўқитувчи ва ўқувчиларга ғишт ташиттирди. Ҳолатни ўрганишларини сўраймиз.” сарлавҳали хабар юзасидан расмий муносабат

13.10.2021

Ижтимоий тармоқда “Мактаб директори ўқитувчи ва ўқувчиларга ғишт ташиттирди. Ҳолатни ўрганишларини сўраймиз.” мазмунидаги чиққан хабар https://t.me/sizdantelegram/36794 бўйича Хоразм вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида “Баркамол авлод” мактаб раҳбарияти томонидан меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлиги ҳолати аниқланди.

Юқоридагиларга асосан, Гурлан тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби раҳбариятининг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 51-моддасидаги ҳуқуқбузарлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 148²-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига ўтказилди.