Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, мавсумий ишга жалб қилинадиган ишчиларни ёллашда меҳнат қонунчилигига амал қилиш масалалари бўйича Республикамиз бўйлаб онлайн ўқув-семинарлар бўлиб ўтмоқда

10.09.2021

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси томонидан тасдиқланган йўл харитага мувофиқ,  Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорликда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, мавсумий ишга жалб қилинадиган ишчиларни ёллашда меҳнат қонунчилигига амал қилиш масалалари бўйича Республикамиз бўйлаб режа асосида онлайн ўқув-семинарлар ташкил қилинмоқда.             

             

Карантин талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда ташкил этилган мазкур ўқув семинарларда Иш берувчилар конфедерацияси, Савдо-саноат палатаси, Касаба уюшмалари федерацияси масъуллари, фуқаролик жамияти фаоллари, фермер хўжаликлари ва пахта тўқимачилик кластери раҳбарлари ҳамда иш берувчилар иштирок этди.

Тадбир давомида тингловчилар мажбурий меҳнат тушунчасининг мазмун-моҳияти, пахта йиғим терими даврида мавсумий ишчиларни ишга қабул қилишда нималарга амал қилиш зарурлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар. Шунингдек, ўқув-семинар охирида улар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Ўқув-семинар савол-жавоблар тарзида муҳокамаларга бой бўлиб, қизиқарли тақдимотлар асосида ташкиллаштирилди.