Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди

05.10.2021

Бухорода Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан пахта йиғим-терими иштирокчиларига яратилган шароитлар билан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар қатнашди.

Пресс-тур иштирокчилари Вобкент туманидаги “Бухоро Агро Кластер” МЧЖга қарашли пахта далаларида бўлди.  “Бухоро Агрокластер” МЧЖда вилоятнинг Когон, Қоровулбозор, Ғиждувон, Вобкент, Пешку, Шофиркон туманларида 44 минг 187 гектар пахта майдонлари мавжуд. Давлатга 149 минг 593 тонна оқ олтин етиштириб беради. Бир кунда 3 минг 966 тонна, мавсум бошидан 102 минг 521 тонна пахта топширилган.  

Батафсил ➡️ https://uza.uz/uz/posts/mazhburiy-mehnatga-yol-qoyilmaydi_307989