“Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳудудий комиссиялари фаолияти самарадорлигини ошириш чоралари” мавзуида йиғилиш ўтказилди

26.02.2020

2020 йил 26 февраль куни Хоразм вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан “Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳудудий комиссиялари фаолияти самарадорлигини ошириш чоралари” мавзуида йиғилиш ўтказилди.

Унда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов ҳамда Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Хоразм вилоят ҳудудий комиссия аъзолари туман, шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари директорлари ва Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари иштирок этишди.

Мухитдинов Урганч 1 

Йиғилишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон ҳамда ушбу фармонга кўра, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси таркибида ҳудудий комиссиялар ҳам ташкил қилингани, уларга вилоят (шаҳар, туман) хокимлари раислик қилишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек ҳар бир ҳудудий комиссиялар томонидан 2020 йилга мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқиш, фуқаролик жамияти институтлари, ННТ вакиллари ҳамда фуқароларни кенг жалб этган ҳолда корхона ва ташкилотларда Мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича ҳудудий комиссиясининг йиғилишларини ўтказиш ҳамда мониторинг ишларини давом эттириш аҳамияти хусусида сўз борди.

Мухитдинов Урганч 

Учрашувда давлат органи ва ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мажбурий меҳнат масалалари бўйича мурожаатларини ўрганиш ва улар асосида таҳлилий маълумотларни тайёрлаш; мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш; иш берувчилар томонидан ходимларни мажбурий тарзда ободонлаштириш, қурилиш ва бошқа соҳалардаги меҳнатга жалб қилинишининг олдини олиш чораларини кўриш, бу борада доимий мониторинглар ўтказиш; мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича аҳоли ўртасида, айниқса корхона, муассаса, ташкилотларда иш берувчилар ва ходимлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш лозимлиги айтиб ўтилди.

Мухитдинов Урганч 2