Мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича навбатдаги вебинар шаклидаги ўқув семинар ташкил этилди

07.08.2020

Иш берувчилар, фермер хўжаликлари ва пахта тўқимачилик кластерлари учун Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида навбатдаги вебинар шаклидаги ўқув семинарлар ташкил этилди. 

 photo_2020-08-07_14-12-32

📌Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси томонидан тасдиқланган йўл харитасига мувофиқ, республикамиз бўйлаб режа асосида Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда давлат ташкилотлари раҳбарлари, фермер хўжаликлари ва пахта тўқимачилик кластерлари раҳбарларини жалб қилган ҳолда ўқув семинарлари ташкил қилинмоқда.
Мазкур вебинар шаклидаги семинарлар ҳозирги кунда бир қатор вилоятларда режа-графикка асосан ўтказиб келинмоқда. 

 photo_2020-08-07_14-12-33

📍Ўқув семинарни ташкил этишдан асосий мақсад иш берувчилар учун мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, мавсумий ишга жалб қилинадиган ишчиларни ёллашда меҳнат қонунчилигига амал қилиш юзасидан тушунтиришлар беришдир. 

 photo_2020-08-07_14-12-32 (2)