“Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар
Президент топшириғига биноан шаклланаётган “Маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиш мобайнида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан жойларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, вазирликнинг юқори ва ўрта бўғинларидан 100 нафарга яқин ходимлар Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманидаги 14 та маҳаллада ўрганиш ўтказиб, бу ерда истиқомат қилаётган аҳоли муаммолари, уларни бартараф этиш чораларини кўришмоқда.
Бунинг натижасида мазкур ҳудудда аҳолининг 144 та турли муаммолари аниқланди ҳамда уларнинг айримлари жойида ҳал этилди. Жумладан, “Сархумдон” МФЙда истиқомат қилувчи Aлишер Шояқубов ҳам "Маҳаллабай" дастурининг хайрли тадбирлари доирасида янги ногиронлик аравачасига эга бўлди.