Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Трокша Рейнис билан учрашув бўлиб ўтди

02.03.2022

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигинининг масъуллари Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Трокша Рейнис, биринчи котиб Полянских Эдгарс билан учрашди.

Унда икки томонлама жаҳон меҳнат бозорининг бугунги кундаги ҳолати бўйича фикрлар алмашилди.

Шунингдек, айни пайтда Латвия Республикасида қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ИТ соҳасида мутахассисларга эҳтиёж борлигини, келгусида шу соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик қилиш масаласи бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида онлайн равишда учрашув (ВКС) ўтказилишини режалаштириб олдилар.