Кунлик ишчилар марказида "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди

10.01.2022

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан Кунлик ишчилар марказида банд бўлмаган аҳоли, ёндош маҳаллалар вакиллари, бир марталик иш изловчи ва вақтинчалик банд бўлган фуқаролар учун "Меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

Шунингдек, тадбирда Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан фуқароларга марказ фаолияти, мавжуд курслар ва қисқа муддатли касбга ўқитиш тартиблари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.