“Кунлик ишчилар маркази” қайта ишга туширилди
Бугун Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган “Кунлик ишчилар маркази”да ҳозирги кунда республикамиз ва Тошкент шаҳар ҳудудларида “Коронавирус пандемияси” юмшатилганлиги сабабли бир марталик, яъни кунлик иш сўраб келувчи ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларга меҳнат бозорида тенг шароитлар, қулайликлар яратиш мақсадида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда қайта ўз ишини бошлади. Бу марказда барча қулайликларга эга бўлган ошхона, иш берувчилар билан суҳбат зали, зарур бўлган иш қуролларини ижарага бериш шароитлари ҳам ташкил қилинган.
Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Д. Матрасулов ва ўринбосари А.Саттарова фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиб, марказдаги барча шарт-шароитлар билан танишитирдилар.