Куни кеча пойтахтимиздаги Туркистан Ресиденcе меҳмонхонасида

19.11.2021

Куни кеча пойтахтимиздаги Туркистан Ресиденcе меҳмонхонасида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ва ЮНЕСКО томонидан жорий этиладиган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида иш билан таъминлаш учун кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида “Тармоқ кенгашлари мутахассислари малакаларини оширишда хориж тажрибалари” мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.
Тадбир ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган. Семинар хорижий экспертлар иштирокида вазирлик ва идоралар ҳузурида ташкил этилган 29 та тармоқ кенгашлари мутахассисларининг малакасини оширишга йўналтирилган.
Шу куннинг ўзида тадбир ташкилотчирари Бўстонлиқ туманида ҳам семинар тренинг ўтказишди. Йиғилиш кун тартибидан қишлоқ хўжалиги ва ирригация тармоқларида профессионал таълим стратегияси, хорижий мамлакатларда сифатни таъминлаш тизимларини кўриб чиқиш, қишлоқ хўжалиги учун касб-ҳунар таълими сифати сиёсати лойиҳаси билан боғлиқ қатор масалар ўрин олди.