Косон туманидаги ҳолат юзасидан расмий муносабат

17.07.2021

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ҳақида хабар https://t.me/sizdantelegram/34669?single тарқалди.

Ушбу хабар юзасидан Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш олиб борилганида, тиббиёт бирлашмаси ходимлари бошқа ҳудуддаги ободонлаштириш ишларига мажбурий тарзда жалб этилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича Косон тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.