Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА) вакиллари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида

28.10.2021

Учрашувда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирилиги вакиллари ва КОИCАнинг Ўзбекистондаги офиси директори ўринбосари Мингеонг Сонг иштирок этди.

Шунингдек, Урганч лойиҳаси бош менеджери Жо Хёнчан, Касбий малака тизимига масъул бош мутахассис Пак Кеёнг ҳамда вазирликнинг мавзуга алоқадор мутахассислари қатнашишди.

Унда Фарғона ва Урганч шаҳарларида касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, хусусан, Фарғона шаҳридаги марказ қурилиш ишлари якунлари ва унинг фойдаланишга топширилиши жараёнлари, пандемия сабабли бошланиши тўхтаб қолган Урганч шаҳрида қурилиши режалаштирилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида, пандемия сабабли вақтинча тўхтатилган Урганч шаҳрида қурилиши режалаштирилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази лойиҳасини давом эттирилиши ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан лойиҳа бўйича доимий ҳамкорликка тайёр эканлиги маълум қилинди.