Корея Республикасида вақтинчалик мехнат фаолиятини амалга ошириш учун 2019 йил 23 сентябрь 4 октябрь кунлари бўлиб ўтган EPS-Topik тест синовлари натижаси тўғрисида эълон

14.10.2019

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида тузилган “Ишчиларни Бандликка рухсат бериш тизими асосида Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги Англашув меморандумига мувофиқ, 2019 йил 23 сентябрь – 4 октябрь кунлари бўлиб ўтган EPS-Topik тест синовлари имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқаролар диққатига!!!

Малака тести (Skill test) имтиҳони

2019 йил 11-15 ноябрь кунлари, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси 47-уй, “Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи” биносида ўтказилади.
Мўлжал: “Афруз” тўйхонаси.

Имтиҳон пайти Сиздан сўраладиган ҳужжат ва маълумотлар:

1. Фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорти;
2. Шахсий маълумотларингиз тўғрисида анкета.

Эслатма:

1. Малака тести (Skill test) имтиҳонига фуқаролик паспортини олиб келмаган фуқаролар киритилмайди.
2. Фуқаролар Малака тести (Skill test) имтиҳонига белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиши ва рўйхатдан ўтиши лозим.
3. Малака тести (Skill test) имтиҳонига белгиланган сана ва вақтидан кеч қолган фуқаролар тест имтиҳонига киритилмайди.
4. Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD) шартларига кўра такрор ёки қайта аппеляция Малака тести (Skill test) имтиҳонлари ўтказилмайди.
5. Малака тести (Skill test) имтиҳонида электрон воситалардан (мобил телефон, электрон соатлар, шпаргалкалар ва ҳоказолардан) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
6. Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD) талабларига мувофиқ Малака тести (Skill test) имтиҳонининг қоидаларини бузган фуқаролар 3 йил давомида тест имтиҳонларида қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Маълумот учун:

Муаммолар ва камчиликлар юзага келган тақдирда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

+99871 202-33-55

Диққат!

Корея Республикаси тегишли муассасалар томонидан тақдим этилган касбни тасдиқловчи сертификат ва гувоҳномаларга эга фуқаролар 2019 йил 16-18 октябрь кунлари Агентликка мазкур ҳужжатларнинг нусхаларини, МАЛАКА (СКИЛЛ) тестига киришда эса мазкур ҳужжатларнинг аслини тақдим қилиши талаб этилади.

2019 йил 23 сентябрь – 4 октябрь кунлари бўлиб ўтган EPS-Topik тест синовлари натижаларини юклаб олиш (Pdf 4.22 МБ)