Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 2019 йил 17-19 ноябрь кунлари бўлиб ўтган малака тест имтиҳони (Skill test) натижалари
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида тузилган “Ишчиларни Бандликка рухсат бериш тизими асосида Корея Республикасига юбориш бўйича” Англашув меморандумига мувофиқ, 2019 йил 17-19 ноябрь кунлари бўлиб ўтган малака тест (Skill test) имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқаролар 2019 йилнинг 6 декабрига қадар шахсий маълумотлари тўғрисида тўлдирилган анкета маълумотларини Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ёки унинг ҳудудий бўлимларига топширишлари керак!
Диққат! Билишнгиз керак бўлган маълумотлар:
- Шахсий маълумотлар тўғрисидаги анкетада ҳорижга чиқиш паспортининг сифатли рангли нусхаси бўлиши шарт.
- Ҳорижий валюта омонат дафтарчаси реквизитлари бўлиши шарт.
- Шахсий маълумотлар тўғрисидаги анкетани топширмаган фуқаролар танловлар базасига киритилмайди.
- Корея инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг келишувига асосан имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ва танловлар базасига киритилган фуқароларга Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш кафолати берилмаслигини эслатиб ўтамиз.
№ |
Ҳудудлар |
Манзил |
Телефон рақами |
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳар, А.Досназарова кўчаси, 64-А уй |
61 222-53-32 |
2 |
Андижон вилояти |
Андижон шаҳар, Амир Темур шоҳ кўчаси, 39-уй |
74 228-19-68 |
3 |
Бухоро вилояти |
Бухоро шаҳар, Пиридастгир кўчаси, 13-уй |
65 226-56-92 |
4 |
Жиззах вилояти |
Жиззах шаҳар, А.Навоий кўчаси, 4-А уй |
72 226-91-97 |
5 |
Қашқадарё вилояти |
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Хонобод кўчаси, 46-уй |
75 224 05 25 |
6 |
Навоий вилояти |
Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 43-А уй |
79 224-11-60 |
7 |
Наманган вилояти |
Наманган шаҳар, Нодира кўчаси, 3-уй |
69 227-94-64, |
8 |
Самарқанд вилояти |
Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 1-А уй |
66 233-24-00 |
9 |
Сирдарё вилояти |
Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар |
67 225-55-59 |
10 |
Сурхондарё вилояти |
Термиз шаҳар, Ат-Термизий кўчаси, 19-Б уй |
76 224-39-10 |
11 |
Тошкент шаҳри |
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 1-уй |
71 202-33-55 |
12 |
Тошкент вилояти |
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Фарҳод кўчаси, 3-уй |
71 250-18-90 |
13 |
Фарғона вилояти |
Фарғона шаҳар, Б.Марғиноний кўчаси, 4-уй |
73 244-40-01, |
14 |
Хоразм вилояти |
Урганч шаҳар, И.Досов кўчаси, 2-уй |
62 224-12-35 |
Маълумот учун:
Муаммолар ва камчиликлар вужудга келган тақдирда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
+99871 202-33-55
Малака тест имтиҳони (Skill test) натижалари рўйхатини юклаб олиш (PDF 2.39 MB)