Конимех туман Aҳоли бандлигига кўмаклашиш марказидаги ҳолатга расмий муносабат

07.09.2021

Конимех туман Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази маъмурий биносининг кириш қисмида илинган пешлавҳаларда лотин алифбосида ва инглиз тилида вазирлик ҳамда марказнинг номлари xato yozilganligi https://t.me/makarenko_channel/3133 ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътирозларига сабаб бўлди.

Конимех туман Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази 2020-йилнинг 28-март кунида туман ҳокимининг 200-Қ-сонли қарорига асосан фойдаланишга топширилган ва бинонинг барча жиҳозлари, шу жумладан, пешлавҳалар ҳам "Навоий Папер Премиум" МЧЖ қурилиш ташкилоти томонидан тайёрланган.

Бироқ ушбу ҳолатда вилоят Бандлик бош бошқармаси ва Конимех туман AБКМ томонидан ҳам эътиборсизликка йўл қўйилган ҳамда нотўғри ёзувлар айни ўша вақтда тўғирланмаган.

Ҳозирда тўғирланган ҳолатдаги пешлавҳалар ўрнатилганлиги маълум қилинади.