"Kompromatuzb" телеграм каналида “Mономарказда ўқиётган ўқувчиларга сертификат берилмаяпти ёхуд кўзбўямачилик учунми?!” сарлавҳаси остида чиқарилган хабар  юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

12.10.2022

"Kompromatuzb" телеграм каналида “Mономарказда ўқиётган ўқувчиларга сертификат берилмаяпти ёхуд кўзбўямачилик учунми?!” сарлавҳаси остида чиқарилган хабар  юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

       Бугунги кунда Наманган шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида меҳнат бозорида талаб юқори 28 та касб-ҳунар, 4 та хорижий тиллар ва тадбиркорлик кўникмалари бўйича 1-4 ойлик ўқув курслари ташкил этилган. Унда ишсиз фуқаролар ўз ихтиёрига кўра қизиқиши ва мақсадидан келиб чиқиб, меҳнат органлари йўлланмаси асосида мономарказга юборилади. Улар касб эгаллашлари учун ўзларига қулай бўлган таълим муассасаси ва курс йўналишини мустақил танлайдилар. Тингловчилар “Бандлик хизмати” электрон платформаси орқали ўқишга жалб этилиб, бандлиги таъминлангунча онлайн мониторинг қилиб борилади ва бу ҳақда фуқарога ҳар бир ҳолат бўйича электрон хабарнома юборилади.
Марказ Ўқувчиларига қисқа фурсатларда касб кўникмаларини мустаҳкам эгаллашлари учун 70 фоиз амалий ва 30 фоиз назарий билимлар берилади. Мурожаатда баён этилган “Ошпазлик” курси 6 ой эмас балки 2 ойни ташкил этади ва 2022 йил июль ойида ўқишни муваффақиятли тамомлаган 25 нафар тингловчиларнинг барчасига давлат намунасидаги сертификат топширилган. Шу жумладан, мономарказга жорий йилнинг ўтган даврида ҳеч қандай ОБСЕ ташкилоти келмаганлигини маълум қиламиз.
Мурожаат муаллифи шаҳсига аниқлиқ киритилса янада тўлиқроқ маълумот тақдим этилади.