Когон шаҳрида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган фожеа юзасидан расмий муносабат. 

18.11.2021
Когон шаҳрида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган фожеа юзасидан расмий муносабат. 
 
2021 йил 16 ноябрь куни Бухоро вилояти Когон шаҳар Дўстлик кўчасида “61-сонли Автокорхона” МЧЖ томонидан канализация қувури қазиш ишлари олиб борилган. Шу кунинг иккинчи ярмида ковланган ўранинг атрофидаги тупроқ ўпирилиб тушиши натижасида фуқаролар Амиров Намозбек Хусан ўғли ва Саидқулов Сардор Валижон воқеа жойида вафот этган. Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармасининг 2021 йил 18 ноябрдаги “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисани махсус текшириш тўғрисида”ги 202-ИЧ-сонли буйруғи қабул қилинди.
 
Айни пайтда, буйруққа асосан тузилган комиссия рўй берган ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. Унинг якунига кўра қўшимча маълумот берилади.