“KESHNEWS” телеграм каналида чоп этилган пост юзасидан расмий муносабат
“KESHNEWS” телеграм каналида “Навбатчиликдан сўнг ўт тозалашга” деган сарлавҳа остида чоп этилган post (https://t.me/keshnews/3804)га асосан, Қашқадарё вилояти Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг ишчи ва ходимлари бирлашманинг ҳовлисидаги ер майдонида гуллар орасидаги бегона ўтларни тозалаш, яъни ободонлаштириш ишларига мажбурий тарзда жалб этилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси хўжалик ишлари мудири Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддаси
1-қисмига асосан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида маъмурий жаримага тортилди.
📌Ҳурматли юртдошлар, меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, вазирликнинг 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилинг.