Каттақўрғон шаҳрида Aҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг янги биноси қурилади

20.04.2021

Aйни вақтда Самарқанд вилоятида бўлиб турган вазир Нозим Хусанов бошчилигидаги гуруҳ Каттақўрғон шаҳридаги “Коворкинг маркази” ҳамда Aҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг янги биноси қурилиши учун мўлжалланган ҳудудни кўздан кечирди.

Янги бино қурилиши бўйича белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида қисқа муддатда қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ишчи чизмаларни тузиш юзасидан тавсиялар берилди.