КАСБЛАРНИНГ КЕЛАЖАК ҲАЁТДАГИ ЎРНИ
Жорий йилнинг 29 май куни Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Зангиота ва Сергели туманларига ташрифлари чоғида, Сергели туманидаги умумтаълим мактабларининг бирида касб-ҳунарга йўналтириш бўйича таянч мактабини ташкил этиш вазифаси топширилган эди.
Сергели туманидаги 330-сонли умумтаълим мактаби жамоаси билан Тошкент шахар Бандлик бош бошқармаси эндиликда, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича таянч мактаби этиб белгиланганидан келиб чиқиб, 11 ноябр куни ушбу мактабда "Kaсбларнинг келажак ҳаётдаги ўрни" мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда Тадбир ташкилотчилари билан бирга Халқлар дўстлиги Россия Университетининг Ўзбекистондаги вакили A.Колесников ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Шунингдек, тадбирда мавзу бўйича тайёрланган видеороликлар, ўқувчилар томонидан касб-ҳунар тўгаракларида қўл меҳнати билан яратилган кўргазмалар ва мастер класслар намойиши бўлиб ўтди.
Психологлар томонидан касб-ҳунарга йўналтириш мавзуларида суҳбатлар ташкил этилди.