Касаначилик асосида хотин-қизлар бандлиги таъминланди
21.11.2023
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Ғузор туманидаги ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланди.
“САХОВАТ ТЕХТИЛ-000” МЧЖ ҳисобига субсидия ажратилиб, "Аёллар дафтари" ва "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да бўлган ишсиз 48 нафар хотин-қизларга тикувчилик дастгоҳлари ва газламалар берилди.
Эндиликда мазкур хотин-қизлар ўзини-ўзи банд қилган ҳолда, ўз ҳунарлари орқали оиласига қоъшимча даромад келтиришади.