Карантин ва чекловлар шароитида Қорақалпоғистон Республикасида бандлик таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда

28.04.2020

Айни карантин ва чекловлар шароитида Қорақалпоғистон Республикасида бандлик таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов жорий йилнинг 28 апрель куни Кегейли туманида бўлди.

photo_2020-04-28_21-43-36

Кегейли туманидаги кам даромадли оилалар хонадонида қурилган иссиқхоналар билан танишди. Шунингдек, Халқобод пахта тозалаш корхонасидаги мавжуд имкониятлар ўрганилди. Ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан таклифлар ўртага ташланди. Тумандаги ишсиз ҳамда кам даромадли оилалар бандлиги таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

photo_2020-04-28_21-43-38

Қайд этиш керакки, Кегейлидаги кам даромадли оилалар хонадонида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 90 иссиқхона қуриб берилди, 5 та суғориш воситалари сотиб олинди. Жамаот ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 384 нафар фуқаро бандлиги таъминланди.