Карантин ва чекловлар шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш
Республикамизда, айни карантин ва чекловлар шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадларини қисқариб кетишининг олдини олиш юзасидан бажарилаётган ишларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва мавжуд муаммоларга ечим бериш мақсадида Бандлик меҳнат муносабатлари вазирлиги мутассадилари вилоятларда хизмат сафарида бўлиб турибдилар. Навбатдаги манзил Бухоро вилояти бўлди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Нодир Якубов бу ердаги мавжуд вазият билан танишди.
Айни кунгача, Бухоро вилоятида бандлиги таъминланиши зарур бўлган фуқаролар аниқланиб, кооперативларга бириктириш, жамоат ишларига жалб этиш ҳамда субсидиялар ҳисобидан иссиқхоналар ташкил этиб, кўчатлар олиб бериш ишлари олиб борилган.
Нодир Якубов Пешку туманида бўлиб, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил этилган 20 000 кўчатли “Ёшлар боғи”, 120 нафар аҳоли бандлигини таъминлашни назарда тутувчи “Пешкў боғи” ишлаб чиқариш кооперативлари билан танишди. Бунда кам даромадли оилалар жалб этилиб, уларга 0.45 сотихдан ер ажратилган.
Ҳудуддаги “Ибн Сино” МФЙда яшовчи 16 та хонадонида 35 тубдан лимон кўчати, "Малишояк" МФЙ ҳудудида 15 та хонадонда 3 сотихли узумзор Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси субсидия маблағлари ҳисобидан ташкил этилди.
Шунингдек, туманда лимон етиштириш бўйича уста Н. Саидов хонадонида ташкил этилган иссиқхона билан танишди.