"Капитан Каримов" каналида чиққан хабар юзасидан расмий муносабат

21.09.2021

Ижтимоий тармоқда “Ўқитувчиларимиз барака топсин. Дарс соатини камайтиришдан қўрқиб, дарсдан кейин ишлаб, салқинда дам олишмоқда. Бу ҳам етмагандек директорнинг бақиришини эшитишга ҳам мажбур. Бу воқеага батафсил қайтамиз” мазмунида чиққан хабар https://t.me/Karimoffuz/4350 Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида Қарши шаҳар 31-умумий ўрта таълим мактаби директори томонидан мактаб ўқитувчилари ободонлаштириш ишларига жалб этганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан мактаб директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 (саксон) баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.