КАНАДАДА ИШЛАШ ИМКОНИ ЯРАТИЛАДИ

03.02.2024

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Канаданинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алам Хемсон ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Канада билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик фуқароларни Канада меҳнат бозорига жалб қилиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилди.

 Икки давлатнинг хусусий рекрутинг компаниялари ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш, фуқароларни Канадага юбориш ва виза олиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.