“Камбағал»ни туяни устида ҳам ит қопади ёҳуд йўлланма асосида ўқишга юборилган фуқаролар 3 ойдан буён стипендия олмаяптими?” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқда “Камбағал»ни туяни устида ҳам ит қопади ёҳуд йўлланма асосида ўқишга юборилган фуқаролар 3 ойдан буён стипендия олмаяптими?” мазмунидаги хабарhttps://t.me/Hayot_Samarqandiy/4282?single юзасидан Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида фуқароларга стипендия пуллари 2021 йил 7 октябрьда тўлиқ пластик карточкаларига ўтказиб берилганлиги аниқланди.
Давлат меҳнат инспекцияси вакиллари томонидан Самарқанд шаҳар “Ишга марҳамат” мономарказида ўқитилаётган барча тингловчилар билан суҳбат ўтказилиб, Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-642-сонли “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуни талаблари асосида стипендия тайинланиши ва тўлаб берилиши тўғрисида батафсил тушунтириш берилди.