Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига маслаҳатчи сифатида фаолиятини бошлаётган Хитойлик амалиётчи олимлар Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган манзилли ишлар билан танишиб чиқишни давом эттирмоқда.

03.03.2023

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига маслаҳатчи сифатида фаолиятини бошлаётган Хитойлик амалиётчи олимлар Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган манзилли ишлар билан танишиб чиқишни давом эттирмоқда.

Жумладан Хитойлик маслаҳатчилар ҳудудларда олиб борилаётган камбағалликни қисқартириш сиёсати, тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳамда ер ислоҳотларини амалга ошириш бўйича ишларни ўрганиш, шу билан бирга маҳаллабай ишлаш тизими, ундаги ишчилар (ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси) фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Фарғона ва Хоразм вилоятларига ташриф амалга оширилди.

Фарғона вилоятига ташриф давомида Марғилон шаҳри, Ёзёвон, Олтиариқ, Риштон ва Боғдод туманларида Ёшлар кичик саноат зонаси жумладан поябзал ишлаб чиқариш кичик тадбиркорлик субъектлари,  янги барпо этилган “Янги Ўзбекистон” узумчилик боғи, Ҳунармандлар марказининг фаолиятлари билан яқиндан танишиб чиқишди.

Фарғона вилоятида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, Хитойлик маслаҳатчилар Хоразм вилоятига ташриф буюришди. Ташриф доирасида улар Урганч шаҳри, Янгиариқ, Хива ва Янгибозор туманларидаги  маҳаллий ҳокимият ва маҳалла ишчилари фаолияти ўрганиб, мамлакатимизда аҳоли учун ауксион орқали ерларни ижарага бериш бўйича ишлар билан амалда танишиб чиқишди.

Шу билан бирга вилоятлардаги ташриф давомида Хитойлик маслаҳатчилар камбағал уй хўжаликларига ҳам ташриф буюришди. Маслаҳатчилар ушбу хонадон эгалари билан яқиндан суҳбатлашиб, маҳаллаларга масъул ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиларига мазкур оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўз таклиф ва маслаҳатларини билдиришди.


Ташриф доирасида Хитойлик маслаҳатчилар ҳоким ёрдамчилари учун қисқа мастер-класслар жойларда ташкил этилди. Бунда ҳоким ёрдамчиларига Хитойнинг камбағалликни қисқартириш ва аҳоли билан ишлаб бўйича тажрибасини ўрганишга ва ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб топишга имконият яратилди.

Хитойлик маслаҳатчилар Ўзбекистондаги илк ташрифини давом эттиришмоқда. Уларнинг фаолияти бўйича қўшимча маълумотлар эълон қилиб борилади.