Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Сирдарё вилояти пахта далаларидаги муносиб меҳнат шароитларини ўрганиш, мажбурий меҳнатни олдини олиш борасидаги ишлар билан танишиш мақсадида пресс-тур уюштирилди.
28.09.2023

Айни пайтда Боёвут тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган Санжарбек Жўраев номидаги фермер хўжалигида пахта йиғим-теримида муносиб меҳнат шароитлари ўрганилмоқда.
45 гектар пахта майдонида 100 нафарга яқин теримчилар пахта териб, даромад топишмоқда. Фермер хўжалигида теримчилар учун ётоқхона, ошхона, тиббиёт хонаси, ювиниш хонаси каби зарур меҳнат шароитлари яратилган.