Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаевнинг тегишли буйруғи билан Меҳнатни муҳофаза қилишга оид айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.

21.12.2023

Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 7-мартдаги ПҚ-4235-сон “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 14-июлдаги 290-сон “Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ киритилди.