Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бюроси директори Михаил Пушкин билан учрашди.

18.10.2023

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бюроси директори Михаил Пушкин билан учрашди.

Учрашувда ХМТ билан ҳамкорликда "Иш ўринларини яратиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун Глобал акселератор" ҳамда "Беттер Wорк" дастурлари доирасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Хусусан, эндиликда қуйидаги соҳаларда ҳамкорликда чора-тадбирлар амалга оширилади:

 2024-йилда Хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат шароитларини ўрганиш бўйича мустақил мониторинг амалга оширилади;

Аҳоли бандлиги ва ишсизлик даражасини аниқлаш бўйича янгича ёндашув жорий этилади;

Бандлик соҳасида гендер тенгликни илгари суриш ҳамда аёллар бандлигига кўмаклашиш бўйича илғор хорижий тажриба жорий этилади;

Норасмий бандликни қисқартириш ҳамда норасмий секторда банд бўлган аҳолининг ижтимоий ҳимоя хизматларидан фойдаланиши учун имкониятлар яратишга қаратилган лойиҳалар ишлаб чиқилади;

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини Европа ва Америка мамлакатларига экспортини йўлга қўйиш учун халқаро брендлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади;

Келгуси йил бошида Германия Ҳукумати кўмагида Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳага старт берилади;