Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Сурхондарёда

31.10.2023

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси инсон қадрини улуғлаш, юрт ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Касимов ҳамда матасаддилар Сурхондарё вилоятида куз-қиш мавсимига тайёргарлик, аҳоли мурожаатларини ҳал этилиш ҳолати, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

Ташрифнинг биринчи манзили Термиз шаҳар ҳокимлиги бўлди. У ерда Беҳзод Мусаев аҳолидан келаётган мурожаатларининг ҳал этилиши ҳолатини, кейинги манзилда Термиз шаҳридаги "Ўзбекистон" маҳалласининг Алишер Навоий номли кўчасида жойлашган кўп қаватли хонадонларнинг иситиш қозонхонасини қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Шундан сўнг мутасаддилар Термиз шаҳридаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилоти ва 15-мактабларида бўлишиб, таълим ва тарбия масканлари ўқувчи ёшлари билан суҳбатлашди, муассасада ташкил этилган касб-ҳунарга ўргатиш маркази билан танишди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоят раҳбари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Касимов ҳамда 3000 дан ошиқ кўнгиллилар Термиз туманида жойлашган "Янгиобод" маҳалласида 1250 туп дарахт кўчатлари экишди, жумладан лола дарахти, Чинор, терак, ҳила каталпа, ўрик, дуп навли дарахт кўчатлар ва манзарали дарахтларни ерга қадашди.