Жорий йилнинг 27 ноябр куни Kun.uz телеграм каналида “Тошкент вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт бошқармаси ходимлари ярим кечагача ишда ўтиришга мажбурланмоқда” сарлавҳаси остидаги хабар

01.12.2021

Жорий йилнинг 27 ноябр куни Kun.uz телеграм каналида “Тошкент вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт бошқармаси ходимлари ярим кечагача ишда ўтиришга мажбурланмоқда” сарлавҳаси остидаги хабар, вилоят Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилди.

Унинг натиажасига кўра, Тошкент вилояти хокимлиги иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ходимлари соат 20:00да ҳеч қандай буйруқ расмийлаштирилмаган ҳолда ўзининг меҳнат фаолиятини олиб бораётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан, бошқарманинг тегишли ходимларидан тушунтириш хатлари олинди.
Шу билан бирга, бошқарманинг ходимлар билан ишлаш ва махсус ишлар бўлими бошлиғидан жорий йилнинг 23 ноябр куни соат 18:00га йиғилиш белгиланганлиги ва бу борада ишдан ташқари ишга ходимлар қай тартибда жалб этилаётганлиги тўғрисида ҳам тушунтиришлар олинди.
     Бунда, бўлиб ўтган йиғилишда туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ўзларининг розилиги асосида қатнашганлиги, иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш бўйича ҳеч қандай буйруқ расмийлаштирилмаганлиги маълум бўлди.

Барчамизга маълумки, Меҳнат кодексининг 124-моддасига кўра, иш вақтидан ташқари ишларга ходимнинг розилиги билангина йўл қўйилиши мумкинлиги, 157-моддасига кўра, иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
Бундан ташқари, 125-моддада, иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — бир кунда икки соатдан) ва йилига бир юз йигирма соатдан ортиқ бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.

Ўрганиш якуни билан, Тошкент вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи номига Мехнат кодексининг 130, 157-моддаларига асосида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан, яъни ходимларни ишдан ташқари ишларга уларнинг розилиги асосида ҳамда иш вақтидан ташқари вақтда ишга жалб этилган ходимларга икки хисса миқдорида ҳақ тўлаб берилиши ёки мутаносиб равишда отгул бериш юзасидан Ёзма кўрсатма киритилди.
    Шунингдек, келгусида келиб чиққан қонунбузилишларни бартараф этиш ва йўл қўймаслик борасида юқорида кўрсатилган қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш тўғрисида Тошкент вилояти хокимлигига тақдимнома киритилди.