Жорий йилнинг 15-19 ноябр кунлари

22.11.2021

Жорий йилнинг 15-19 ноябр кунлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг “Фарғона водийсида аҳоли малакасини пандемиядан кейинги иқтисодиётга мослаштириш” қўшма лойиҳаси доирасида Aрманистоннинг “ТУМО” ижодий технологиялар маркази мутахассислари томонидан 18 ва ундан катта ёшдаги ишсизлар ўртасида ахборот технологиялари соҳасида касбий таълим йўналишларини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказилди.
Натижада фокус-гуруҳ иштирокчилари 2022-йилда очилиши режалаштирилган ТУМО ижодий технологиялар марказининг Тошкент шаҳридаги филиалини биринчи тингловчилари бўлишдек ексклюзив имкониятга ега бўлдилар.