Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва БМТТДнинг “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” ва “Фарғона водийсида пандемиядан кейинги иқтисодиётга аҳолининг кўникмаларини мослаштириш” лойиҳалари Кенгашининг қўшма йиғилиши

20.12.2021

2021-йил 20-декабр куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан ҳамкорликда Россия Федерацияси ҳукуматининг молиявий кўмагида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” ва “Фарғона водийсида пандемиядан кейинги иқтисодиётга аҳолининг кўникмаларини мослаштириш” лойиҳаларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Россия Федерациясинг элчихонаси, БМТТД ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Учрашув иштирокчилари 2021-йилда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар бўйича лойиҳаларнинг ҳисоботларини тинглашди ҳамда келгуси йилдаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.

Ҳусусан, ҳисобот даври мобайнида “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида WорлдСкиллс стандартлари бўйича 90 нафар эксперт ўқитилиб, 14 та касбий маҳорат учун экспертлар ҳамжамияти ва мустақил баҳолаш тизими яратилди; унда 169 нафар талаба (улардан 58 нафари аёллар) баҳоланиб, малака паспортларига[1] («Скиллс Пасспорт») эга бўлишди.

Бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларга боғланишни энгиллаштириш мақсадида “МйМеҳнат” мобил иловаси ва вазирлик маълумотлар базаси билан боғланган махсус дастурлар (ботлар) яратилди. Шунингдек, давлат хизматларини рақамлаштириш мақсадида “Меҳнат миграцияси” дастурининг мобил версияси учун техник топшириқлар ишлаб чиқилди. Мазкур ташаббуслар давлат хизматларини кўрсатиш даражасини ошириш, мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя хизматларидан фойдаланувчиларга қулайлик яратишга қаратилган.

Лойиҳанинг мақсадли ҳудудларида ёшлар ва аёлларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида танлов ўтказилиб, натижада 34 та лойиҳа вакиллари тўрт ҳафталик тренингларда қатнашиш имконига эга бўлди ва уларга 5000 долларгача бўлган грант ускуналари топширилди.

Ёшларнинг инновацион ғоялари ва стартап ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастурининг 5-босқичи доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 247 та жамоа таълим дастурида иштирок этди ва ушбу дастур давомида стартапларни ишга тушириш асосларини ўргандилар, трекерлар (индивидуал бизнес менторлар) билан ишладилар, малакали экспертлар ва муваффақиятли тадбиркорларнинг маҳорат дарслари ва консултацияларида қатнашиб, Accelerator.uz платформаси орқали ўз лойиҳаларини такомиллаштиришга муваффақ бўлишди. 40 та энг истиқболли лойиҳага Япония элчихонаси ва “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси молиявий маблағлари ҳисобидан 5000 АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари ажратилди. Шунингдек, ушбу лойиҳаларга "C-Спаcе" ва "Гроунд Зеро" коворкинг марказларидан бепул фойдаланиш учун йўлланмалар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда пандемия даврида кичик ва ўрта бизнесни бепул консалтинг қўллаб-қувватлаш “Бизнес клиникаси” ва “Бизнесни интеграциялашган ҳолда қўллаб-қувватлаш” ташаббуслари амалга оширилиб, улар доирасида тадбиркорлар учун вебинарлар, тренинглар, якка тартибдаги бизнес-дарсларда иштирок этиш имконияти яратилди ва 43 нафар саралаб олинган тадбиркорларга 10 000 АҚШ долларигача бўлган ускуналар кўринишида техник ёрдам берилди.

2021-йилда ишга туширилган “Фарғона водийсида пандемиядан кейинги иқтисодиётга аҳолининг кўникмаларини мослаштириш” лойиҳаси доирасида вазирлик ва вилоятлардаги “Ишга марҳамат” мономарказлари ходимлари учун бир қатор малака ошириш тренинглари ўтказилди.

Тадбирда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги Доимий вакили ўринбосари Доина Мунтяну сўзга чиқиб, “Вазирлик ва бошқа ҳамкор ташкилотларга кўплаб лойиҳа ташаббусларини амалга оширишдаги иштироки учун ташаккур” билдирди ва “вазирлик ва идораларнинг фаол иштироки муваффақиятга эришишда ҳал қилувчи омил эканлигини” таъкидлади.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов “карантин билан боғлиқ чекловларга қарамай, жуда муҳим ва фойдали ишлар амалга оширилганини ва Лойиҳа кенгашининг ушбу йиғилиши лойиҳаларнинг жорий фаолиятини баҳолаш ва келгуси йилда ҳамкорликни стратегик даражага олиб чиқиш бўйича кейинги қадамларни келишиш учун муҳимлигини” таъкидлади.

[1] Касбий тайёргарлик курсини тамомлаган ва мустақил баҳолашдан муваффақиятли ўтган битирувчилар учун халқаро тан олинган касбий малака сертификатлари.