Жиззахда “Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳудудий комиссиялари фаолияти самарадорлигини ошириш чоралари” мавзуида семинарлар ўтказилди
Хабарингиз бор Республикамиз бўйлаб “Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳудудий комиссиялари фаолияти самарадорлигини ошириш чоралари” мавзуида семинарлар ўтказилятпи. Мазкур масалалар муҳокама қилинган навбатдаги ҳудуд – Жиззах вилояти бўлди.
Унда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Н.Якубов ҳамда Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Жиззах вилоят ҳудудий комиссия аъзолари туман, шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари директорлари ва Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари иштирок этди.
Семинарда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Н.Якубов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон ҳамда ушбу фармонга кўра, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси таркибида ҳудудий комиссиялар ҳам ташкил қилингани, уларга вилоят (шаҳар, туман) хокимлари раислик қилишини таъкидлаб ўтди.
Учрашувда шунингдек мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш; иш берувчилар томонидан ходимларни мажбурий тарзда ободонлаштириш, қурилиш ва бошқа соҳалардаги меҳнатга жалб қилинишининг олдини олиш чораларини кўриш, бу борада доимий мониторинглар ўтказиш; мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича аҳоли ўртасида, айниқса корхона, муассаса, ташкилотларда иш берувчилар ва ходимлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш лозимлиги айтиб ўтилди.