“Жиззах вилояти Зомин тумани ташкилотлари “Обод қишлоқ” дастури доирасида Ёшлик МФЙга мажбурий тартибда ҳашарга чиқарилмоқда” сарлавхаси остида эълон қилинган хабар юзасидан расмий муносабат

24.06.2021

Ижтимоий тармоқ орқали “Жиззах вилояти Зомин тумани ташкилотлари “Обод қишлоқ” дастури доирасида Ёшлик МФЙга мажбурий тартибда ҳашарга чиқарилмоқда” сарлавхаси остида эълон қилинган хабар https://t.me/aks_sado_uz/417 бўйича Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида, “Ёшлик” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури асосида 2021 йил апрел ойидан бери ҳудудни бегона ўтлардан тозалаш ва дарахтларни оқлаш каби ободонлаштириш ишларини амалга оширилаётган 170 нафардан ортиқ туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамда ҳақ эвазига жалб этиладиган жамоат ишларида фаолият юритиб келаётган ходимлар билан танлов асосида суҳбат уюштирилиб, тумандаги корхона ташкилот ходимлари у ерда ишламаганлиги ҳамда мажбурий меҳнатга жалб қилинмаганлиги аниқланди.

Натижада тўпланган ҳужжатларга мувофиқ, ижтимоий тармоқ орқали эълон қилинган важлар ўз тасдиғини топмади.