Жиззах ва Тошкент шаҳрида мажбурий меҳнат бўйича вебинарлар якунланди

14.08.2020

Республикада мажбурий меҳнат бўйича бажарилаётган ишлар, қандай меҳнат мажбурий меҳнат сифатида баҳоланади, унинг қандай кўринишлари мавжуд, пахта йиғим терими даврида мавсумий ишчиларни ишга қабул қилишда нималарга амал қилиш зарур? Шу каби саволларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Жиззах ва Тошкент шаҳри ҳамда Халқаро Меҳнат Ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилган якуний вебинарда жавоб берилди. 

 photo_2020-08-11_11-41-46

Тадбирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Н.Якубов, Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакили О.Липкану, Жиззах ва Тошкент шаҳар давлат ташкилотлари раҳбарлари, фермер хўжаликлари ва пахта тўқимачилик кластерлари раҳбарлари иштирок этишди. 

 photo_2020-08-14_14-31-40

✅ Ушбу семинарлардан кўзланган асосий мақсад иш берувчилар учун мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, мавсумий ишга жалб қилинадиган ишчиларни ёллашда меҳнат қонунчилигига амал қилиш юзасидан тушунтириш беришдан иборат. 

 photo_2020-08-14_14-31-43

✔️Тадбир қатнашчилари Халқаро экспертдан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 

 photo_2020-08-14_14-31-42