Женевада Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллигига бағишланган 108-Халқаро меҳнат конференцияси бошланди

10.06.2019

Бугун 10 июнь Женева шаҳрида (Швейцария) Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллигига бағишланган 108-Халқаро меҳнат конференцияси бошланди.

Мазкур халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев иштирок этмоқда.

Конференцияда дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган 6000 дан ортиқ делегатлар қатнашмоқда. Анжуман давомида меҳнат соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари хусусида фикр юритилади. Шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилотининг юз йиллигини нишонлаш ҳам режалаштирилган.

108-Халқаро меҳнат конференцияси жорий йилнинг 10 июнидан 21 июнига қадар бўлиб ўтади.

photo_2019-06-11_14-19-26

photo_2019-06-11_14-19-33

мот 100