Тюрингия савдо-саноат палатаси президенти Торстен Ҳеррманн билан учрашув ташкил этилди
26.09.2023
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева Жанубий Тюрингия савдо-саноат палатаси президенти Торстен Ҳеррманн билан учрашди. Маълумки, Германия Ўзбекистоннинг ўнта етакчи савдо ҳамкорларидан бири саналади.
Айни пайтда юртимизда касбий таълим сифатини ошириш мақсадида Тюрингия федерал ери билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бу эса Германиянинг илғор тажрибасини юртимизда жорий этишга хизмат қилади.
Германия делегацияси билан бўлиб ўтган музокаралар давомида касб-ҳунар таълими соҳаси, миграция ҳамда немис тилини ўқитишни ривожлантириш масалаларида ҳамкорликни йўлга қўйишга келишилди.