Жамоат ишлари жамғармаси томонидан 13 та тикув машинаси ижара асосида олиб берилди

11.10.2021

Хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш мақсадида вазирлик ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси томонидан Жиззах вилояти Зомин тумани Дуоба қишлоғидаги “ЗОМИН ТУР ИНВЕСТ” МЧЖга 13 та тикув машинаси ижара асосида олиб берилди.

Натижада “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарига киритилган 18 нафар ишсиз, эҳтиёжманд ёшлар ва аёлларнинг бандлиги таъминланди.