Жаҳон банкининг баҳолашига кўра Ўзбекистон юқори натижага эришди
Жаҳон банкининг баҳолашига кўра Ўзбекистон юқори натижага эришди
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутасаддилари Жаҳон банкининг мамлакатимиздаги Ишчи гуруҳи раҳбари Уилям Зейтс билан учрашди.
Суҳбат давомида томонлар "Иқтисодий ривожланиш учун самарали бошқарув" (ЭГЕД) дастури доирасида Камбағалликни қисқартириш ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти ҳамда Рақамли маҳалла тизимини яратиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди.
Шунингдек, мамлакатимиз 3 та кластер бўйича Жаҳон банкининг баҳолашига кўра юқори натижага эришгани маълум қилинди.
Учрашувда Жаҳон банки вакили Уилям Зейтс мазкур дастур йўналишида фаолиятини якунлаётганлигини айтди. Унинг ўрнига Ишчи гуруҳ раҳбари сифатида Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақасида камбағаллик ва тенглик глобал амалиёти иқтисодчиси Икуко Уочи таништирилган