ЖАҲОН БАНКИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

14.02.2024

Вазирлик мутасаддилари Жаҳон банкининг Инсон тараққиёти йўналишида Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Михал Рутковски билан учрашишди.

Унда вазирликнинг Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган бандлик, ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш ва миграция соҳаларидаги лойиҳаларнинг истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, келгусида соҳага оид янги режаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.