ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР ДАВОМ ЭТАДИ

07.06.2023

Учрашувда Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар “Ўзбекистонда ёшларнинг фаоллиги ва бандлигини таъминлаш”, бандлик ва меҳнат соҳасидаги стратегик вазифаларни амалга оширишда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
 ишсизлик (бандликка кўмаклашиш марказларида ишсизларни рўйхатга олиш платформасини яратиш) ва камбағалликни аниқлашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш (яшаш минимуми ўрнига камбағалликни баҳолаш мезонларини қайта кўриб чиқиш);
 ишсизлар сонини камайтириш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган дастурларни биргаликда ишлаб чиқиш;
 хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ролини ошириш;
 ёшлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
касбга йўналтириш ва ўрта таълим олгандан кейин иш билан таъминлаш.

Муҳокама якунида томонлар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашувчи, айниқса, ёшлар ва аёллар учун барча устувор вазифаларни акс эттирувчи стратегик лойиҳа ишлаб чиқишга келишиб олдилар.