"Isroil Tillaboyev blogi" телеграм каналида чиққан хабар юзасидан расмий муносабат

28.05.2021

🌐Ижтимоий тармоқларда “Бандлик ва меҳнат муносабати вазирлигига бир масаламиз бор” номли тарқалган хабар (https://t.me/domlajon/2070) юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

🔰Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2021 йил 30 апрелдаги 224к-сонли буйруғининг 2-қисмига асосан Пешку туман халқ таълими бўлими мудири лавозимига номзод тайинлангунга қадар мудир вазифасини вақтинча бажариш ва барча ҳужжатларга биринчи имзо чекиш ҳуқуқи билан Пешку туман халқ таълими бўлими жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш мутахассиси Аслонов Ўлмас Асрорович зиммасига юклатилиши кўрсатиб ўтилган.

❗️Мазкур ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилганида, Пешку туман халқ таълими бўлимининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш мутахассиси лавозимида Аслонов Ўлмас Асрорович ишламаганлиги аниқланган.

➡️Бухоро вилоят Халқ таълими бошқармаси ўзининг 2021 йил 29 апрелдаги Халқ таълими вазирлигига Пешку туман халқ таълими бўлими бошлиғи вазифасини жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси Аслонов Ўлмас Асрорович зиммасига юклашни тавсия этиш тўғрисидаги 01-01/2-1452-сонли хати ва унинг натижасида Халқ таълими вазири томонидан 2021 йил 30 апрелда қабул қилинган 224к-сонли буйруғининг 2-қисми Меҳнат кодексининг 160-моддаси талабларига зид равишда расмийлаштирилганлиги аниқланиб, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ушбу ҳолатни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатма берилди.

📍Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан 2021 йил 26 майда Халқ таълими вазирлигига Пешку туман халқ таълими бўлими мудири лавозимини Ў.Аслоновга вақтинча юклаш тўғрисидаги 2021 йил 30 апрелдаги 224к-сонли буйруғининг 2-қисмини бекор қилиш юзасидан 01-01/2-1782-сонли хат киритилди.