Иштихонлик талаба қиз мурожаати ижобий ҳал бўлди

20.04.2021
        Вазир Нозим Хусанов Иштихон тумани "Халқобод" маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган "Халқобод тикувчи қизлари" ишлаб чиқариш кооперативида меҳнат қилаётган тикувчи хотин-қизлар фаолияти билан танишди.
          Бугунги кунда "Халқобод тикувчи қизлари" ишлаб чиқариш кооперативига 46 нафар хотин-қизлар пудрат шартномаси асосида ишга қабул қилиниб, уларнинг ҳар бирига 2 млн 450 минг сўмдан маблағ ажратилган.
        Вазир "Халқобод тикувчи қизлари" ишлаб чиқариш кооперативи асосчиси Гўзал Темирова билан суҳбатлашиб, кооператив фаолиятини тўғри йўлга қўйиш ҳамда ишга қабул қилинган хотин-қизларни доимий даромад олишлари юзасидан тавсиялар берди.